Муҳаммад Солиҳ: "Каримов ўз ихтиёри билан ҳокимиятдан кетмайди"

Jan 15, 2015, 01:28 PM

Мухолифатдаги "Эрк" демократик партияси раҳбари, таниқли шоир Муҳаммад Солиҳ 1991 йил 29 декабридаги президентлик сайловларида Ислом Каримовнинг ягона рақиби бўлган.

Ҳозирга қадар Ўзбекистон тарихидаги муқобиллик асосида ўтган ва нисбатан эркин сайловларда жаноб Солиҳ 12.7 фоиз овоз олган эди.

Унинг ўзи овоз бериш натижалари сохталаштирилганини айтган ва босимлар ортидан 1993 йилда мамлакатни тарк этган.

Би-би-си Муҳаммад Солиҳдан Ислом Каримов номзодининг яна бир муддатга президентликка илгари сурилишига муносабатини сўраган.

Манба: Би-би-си